Ассалому алайкум! Мен машинани насия савдога пулини бўлиб бўлиб тўлашга устига фойда қўйиб сотаман (кўча тилида айтганда Аренда). Машинани аввал ўзимни пулимга ва ўзимни номимга сотиб оламан. Машинани ўзим бориб кўриб ўзим пулини бериб фақат ўзимни номимгамас бир яқин дўстимни номига олсам бўладими ёки ўша машинани мендан насияга олмоқчи бўлган мижозни номига олиб берсам бўладими? Бунга сабаб машинани номимга ўтказиш ортиқча расход, кейин у одам ўзига хайдаш учун шартнома қилади бу хам расход. Машинани пулини тўлаб бўгандан кейин яна ўзини номига ўтказади.
– Ва алайкум ассалом! Машинани сотиб олаётганда ёки сотаётганда ҳақиқий харидордан бошқанинг номига расмийлаштириш жоиз. У ҳақиқий харидорнинг мулки бўлиб қолаверади. Валлоҳу аълам!