- Бу борада китоблар жуда ҳам кўп. Имом Бухорийнинг «Ал-Адаб ал-Муфрад» китоби ва унинг шарҳи бунга мисол бўла олади. Шунингдек, Мовардийнинг «Адабуд-Дуня вад-Дийн» нмли китоби ҳам машҳур. «Адабуд Дунё вад Дин» диний фазилат ва ахлоқлар ҳамда ижтимоий одоблар ҳақидаги китобдир. Ундан асосан фазилатларга чақирувчи ва разилатлардан қайтарувчи оят ва ҳадисларга суянилган. Кейин эса араб адабиёти ва мусулмон халқлар адабиётидаги ҳикмат, шеър, мавъиза ва масаллардан кенг фойдаланилган. Имом Мовардий «Адабуд Дунё вад Дин»ни беш бобга тақсимлаган:1. Ақлнинг фазли ва ҳавои нафснинг мазаммати.2. Илм одоби.3. Дин одоби.4. Дунё одоби.5. Нафс одоби. Камина ходимингиз ҳам Имом Бухорийнинг «Ал-Адаб ал-Муфрад» китобини тўрт жузда шарҳ қилди. Шунингдек, имом Ҳасан Марвазийнинг «Яхшилик ва силаи раҳм» китобини ҳам катта шарҳи тамом бўлди. Иккиси ҳам нашрга тайёрланмоқда. Дуо қилиб туринглар. Нашр этилса, иншааллоҳ, барчамиз биргаликда ўқиймиз.