Ассалому алайкум! Мен сизларга анчадан бери бермокчи булган саволимни бермокчи эдим.Бугунги кундаги инсонларнинг хаммаси Одам ато ва Момо хаводан пайдр булган.Лекин уларнинг болалари кандай купайишан? Агар саволим ноурин булса узр.Оллох сизларнинг бу эзгу амалларингизни узи кулласин.Жавоб учун рахмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Шариат Аллоҳ таолоники. Хоҳлаганини ҳаром қилади, хоҳлаганини ҳалол қилади. Одам алайҳиссалом даврларида ака-сингилнинг никоҳи ҳалол бўлган. Кейинчалик бу нарса ҳаром қилинган. Валлоҳу аълам!