Ассалому алайкум! Бугун тунда туриб зулҳижжа рўзасини тутгандим. 3:40 оғиз ёпилади. Мен 3:20 да оғзимни ёпиб, хонамга бироз дам олгани киргандим. Эрим яқинлик қилиб қолди қўярга қўймай. Энди ғусл олиб чиққунимча соат 3:50 бўлиб кетди. Менга каффорат вожибми энди? Қасддан рўзамни очган бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! 3:40 гача яқинликни тугатган бўлсангиз ва ҳали ҳам рўза тутиш ниятингиз қолган бўлиб, уни бузувчи бирор иш қилмаган бўлсангиз рўзангиз дуруст. Агар рўзани ният қила туриб яқинликда давом этиб у ўша вақтдан ўтиб кетган бўлса ёки уни бузувчи ишларни қилган бўлсангиз бир кун қазо тутиб берасиз холос. Каффорот вожиб эмас, у фақат рамазон ойида рамазон рўзасини қасддан очиш билан вожиб бўлади. Агар ўша вақтдан олдин рўза тутиш ниятидан қайтган бўлсангиз ҳеч нарса вожиб эмас. Валлоҳу аълам!