Ассалому алайкум! Биз Россияда 12 соат ишлаймиз Алҳамдулиллаҳ намозларимиз жойида биз ҳар рамазонда таровеҳ намозини ўқиймиз биламизки таровеҳ намоз 20 ракат ўқилади лекин ишдан боллар рўзадор ҳолда чарчаб келишади ифторлик қиламиз ва ниҳоят таровеҳ ўқилади биз таровеҳни ўртача деб 8 ракат ўқиймиз шу 8 ракаттаҳам кўп чилигига малол келади менга қолсаку 20 ракатни ҳаммасини ўқисак яхши лекин қолганлар йўқ чарчаймиз дам олишимиз керак дейишади биздаги бу ҳолат бўйича бизга шариатнинг ҳукмини баён қилиб берсангиз биз нима қилайлик?
– Ва алайкум ассалом! Ҳимматли бўлинглар. Имкон бўлса кичикроқ зам сура қилиб ва ора-орада дам олиб бўлса ҳам ўқишга ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам!