Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

00:00 / 18.12.2009 | eski savollar | 2017
Ассаламу а'лекум! Ҳурматли устоз, сизни бу қилаётган ишларингизга Аллоҳ ажрларини ёг'дирсин!менда бир қанча саволлар бор эди:Мен овропа юртларидан бирида о'қийман, бу ерда ҳар ҳил фирқа вакиллари ко'п, лекин ко'пчилигини асоси бир ҳил, айтмоқчиманки, намоз о'қиш одоблари ва бошқалар, агар биз бир ҳил амалларни бошқа мазҳабдагилар қилгани бо'йича қилсак Абу Ҳанифа мазҳабларидан чиқган бо'ламизми? шу ҳақида фикрингиз керак, чунки ёш ва илмсиз бо'лганимиз учун диндан адашиш ҳавфи ҳам бо'лиши мумкин, масалан оддий қунут дуосини олсак, бизда қулоқ қоқилиб аллоҳу акбар деймиз, ко'пчилик бошқа мазҳабларда рукудан кейин қо'л дуога очилиб о'қилади, яна витр намозини Пайг'амбаримиз с.а.в шомга о'хшатб о'қиманглар деган ҳадисни ҳам о'қигандим , я'ни 2чи ракатда о'тиришлик ҳақида, мен ҳадида ёки саволимда ҳато ёки гуноҳлари бо'лса аллоҳдан ва сизда кечирим со'райман. Раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қадимдан тўрт фиқҳий мазҳаб барчаси тўғри экани, уларнинг орасидаги фарқлар турли кўринишдан иборат эканига келишилган. Оддий кишилар ўз мазҳабидаги амалларни қилиб, бошқа мазҳабларникини ҳам тўғри деб билиши тавсия қилинган. Шу билан бирга бошқа мазҳабдагига ўхшатиб ибодат қилса ҳам ибодати бузилмайди. Мисол учун, ҳанафий мазҳабидаги киши моликий мазҳабидаги одамга иқтидо қилиб намоз ўқиса ва Бомдод намозида мазкур имом қунут дуосини ўқиганда унга иқтидо қилган ҳанафий одамнинг намозига футур етмайди. Шунингдек, ҳанафий мазҳабидаги киши имом бўлса, унга шофеъий мазҳабидаги одам иқтидо қилса ва имом сурадан олдин бисмиллоҳни ўқимагани унга иқтидо қилган шофеъий мазҳабидаги кишининг номозига футур етказмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat