Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл киши топган пул

12:21 / 06.08.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 6522

Ассаламу алайкум! Савол жавоблар саҳифасида ушбу саволни ўқиб қолдим. "Мен ҳам, аёлим ҳам ишлаймиз. Унинг маошида менинг ҳаққим борми? Бор бўлса қай даражада? «Маошинг қанча, уни нимага сарф қиласан» деб сўрашга ҳаққим борми? Илтимос батафсил жавоб беринг. ЖАВОБ: Ҳаққингиз йўқ. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - ислом.уз.

Бу умумий жавобми? Яъни кўчада топадими ёки уйда чеварчилик, пишириқ қилиб топган пулида ҳам эрини ҳаққи бўлмайдими? Жавобингиз учун раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳаққи бўлмайди. Балки нафақа борасида эр хотиндан қарздордир. Агар аёл ўзининг кийими, еб-ичиши каби ҳаражатларни ўз ёнидан сарфлаб, эр уларга сарф қилмаса эр зиммасидаги вожибни адо қилмагани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat