Ассалому алайкум! Саволим бир оз одобга тескари бўлгани учун олдиндан узр сўрайман. Алоқа вақтини узайтиришга ёрдам берадиган табиий дорилар савдоси билан шуғилланиш мумкунми? Агар мумкун бўлса ҳар бир ҳаридордан уйланган ёки уйланмаганлигини сўраб сотиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Аслида таркиби ҳалол бўлса, тарғиб қилиш мумкин. Лекин бунга муҳтож бўлган тақводор одамлар рекламасиз ҳам шифокорларга учраб у нарсаларни топиб олишади. Бошқа мақсадларга ишлатадиганларга етиб боришига сабаб бўлмаслик учун рекламасидан сақлансангиз яхши бўлади. Валлоҳу аълам!