Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йўқолган пулни эҳсон деса

15:52 / 08.01.2022 | Mansurbek | 1232

Ассалому алайкум! Агар ўзим ҳоҳламаган ҳолда кимгадур пул берсам (ўғирлатиб қўйган бўлсам ёки мажбурятдан вазиятдан чиқиш учун) 1.шу пулни эхсон ёки садақа қилдим десам бўладими? Ёки берган пулимга розимасман десам менга гуноҳ ёзилмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша пулни қайтаришни талаб қилсангиз ҳам кечиб юборсангиз ҳам жоиз. Кечиб юборганда афв қилганингиз ва эҳсоннинг савобини оласиз. Агар “рози эмасман” десангиз ҳам сизнинг ихтиёрингиз, Аллоҳ таоло қиёмат куни барча ҳақларни ўз эгаларига олиб беради. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилиб айтади: 

وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ ۝ الَّذِينَ يُنْفِقُونَ فِي السَّرَّاءِ وَالضَّرَّاءِ وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ ۝ 

133. Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг.
134. Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир. 

Аллоҳдан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерчалик бўлган жаннатга сазовор бўлган тақводорларнинг сифатларидан бири:
«...енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар».
Яъни, улар яхшилик қилишда собитқадам одамлардир. Ҳаётлари енгиллашиб, ҳамма нарсалари сероб бўлиб кетса ҳам, ҳовлиқиб, ҳаддиларидан ошиб, фисқ-фасодга берилиб кетмайдилар. Балки ўзларини босиб, хайр-эҳсон, нафақа қилишда бардавом бўладилар. Шунингдек, бошларига оғирчилик кунлари тушса ҳам, сиқилиб, ўзларини ноқулай сезиб, бахиллик йўлига ўтиб олмайдилар. Балки нафақа қилишда  бардавом бўладилар. Уларнинг тақволари доимо эҳсонга чорлаб туради. Бахиллик ва қизғанчиқликдан қайтаради.
Тақводорларнинг сифатларидан яна бири:
«...ғазабини ютганлар...»
Ғазабини ютиш энг қийин ишлардан ҳисобланади. Ғазаб инсонда турли муносабатлар ила қўзғалиб туради, уни жиловлаб олиш ҳар кишининг ҳам қўлидан келавермайди. Лекин бу оғир ишни тақводор киши эплаши мумкин. Яъни, қалбида тақводорлик мавжуд бўлган инсонгина ғазабдан ғолиб чиқа олади.
 Исломда ғазабни ютиш улуғ ахлоқлардан ҳисобланади. Қуръони Карим оятларидан ташқари бу олий сифатнинг мақтови Пайғамбаримизнинг ҳадисларида, салафи солиҳларимизнинг ишлари ва сўзларида ўз аксини топган.
Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда келишича, бир киши Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг», деди. У зоти бобаракот: «Ғазаб қилма», дедилар. Сўраган одам кейинчалик  эътироф этиб, бундай дейди: «Расуллуллоҳ алайҳиссалом шу гапни айтганларида, ўйлаб кўрсам, ғазаб ҳамма ёмонликни ўзида жамлаган экан».
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: «Ким (жазо беришга) қодир бўлиб туриб, ғазабини ютса, қиёмат куни Аллоҳ уни халойиқ олдида чақириб туриб, ҳурлардан  хоҳлаганини танлаб олишга имкон беради», деганлар.  
Мазкур тақводорларнинг яна бир сифатлари:
«...ва одамларни афв қиладиганлардир».
Бу сифат ғазабни ютиш сифатини тўлдириб келади. Чунки ишнинг чиройли ҳол бўлиши учун ғазабни ютиб қўйишнинг ўзи кифоя эмас. Олижаноблик кўрсатиб ғазабини ютган одам бу олижаноблигини тугал қилайин деса, айбдорни афв қила олиши, кечира билиши ҳам керак.
Имом Ҳоким ривоят қилган ҳадисда, «Кимки унинг учун жаннатда бинолар қурилишини ва даражалари кўтарилишини хоҳласа, зулм қилганни авф этсин, бермаганга берсин ва орани узганга силаи раҳм қилсин», дейилади.
Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда  Пайғамбар алайҳиссолату вассалом: «Қиёмат куни бир жарчи, одамларни афв қилганлар қани!  Роббингиз ҳузурига ажрингизни олгани келинг, деб чақиради. Афв қилган ҳар бир мусулмон жаннатга киришга ҳақлидир», деганлар.
«Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир».
Юқорида зикр қилинган сифатнинг соҳиблари яхшилик қилувчи саналадилар. Демак, уларни Аллоҳ яхши кўрар экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat