Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг мархаматидан умид қилсам бўладими?

21:24 / 02.03.2022 | Ulug'bek | 1271

Ассаламу алайкум! Мен шу даражада оғир гуноҳ қилиб қўйдим. Бир солиҳа, ақлли қиз бор эди. Лекин, Иймон масалаларини, динимизнинг гўзал томонларини тушунмай қаттиқ хатога йўл қўйдим. Мен у билан гаплашдим, орамизда жуда яқинлик пайдо бўлди. Хаттоки, Аллоҳ кечирсин Зино ҳам қилиб қўйдик. Минг бора афсусдаман, шайтон йўлдан оздирди. Биз ёлғон Маълумотларга ишониб қолдик. Кейинчалик турмуш қурсак гуноҳларимиз ювилади деб хом-хаёлга берилибмиз. У қиз динимизга чуқур кирди. Қилаётган ишларимизи хато эканини айтиб, мени тарк этти ва тавба қилишга буюрди. Мен ҳам Алҳамдулиллаҳ динимизни яхшилаб ўрганишга, қилган ишларим жуда ҳам оғир гуноҳ эканига амин бўляпман. Мен қаттиқ жуда ҳам қаттиқ тушкунликдаман. Ахир мени шунча гуноҳим билан Аллоҳ кечирармикан. Унинг марҳаматидан умид қилсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Насуҳ тавба қилсангиз ва бошқа бундай ишга яқин йўламасангиз кечирилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat