Ҳурматли устоз! Мен яқинда "Ҳадис ва ҳаёт" тўпламини сотиб олгандим. Жуда ҳам тўғри иш қилганимни, яъни арзимас пул билан бебаҳо ҳазинага эга бўлиб олганимни уларни мутолаа қила бошлагач яна ҳам теранроқ ҳис қилдим. Хизматингиздан Аллоҳ рози бўлсин!Ҳазрат, силсиланинг қолган жузлари қачон чиқади? Масалан, "Қиёматнинг аломатлари, фитналар" жузи? Ана шулар ҳақида маълумот берсангиз.Яна бир гап, фақат мени тўғри тушунинг, танқид учун эмас, билдириб қўйиш маъносида айтяпман буни, мазкур мажмуадаги китобларнинг техник сифатига яна ҳам эътиборни кучайтирилса, ёмон бўлмасди. Уларнинг баъзи жузларида муқова расмлари бироз қийшиқ босилган, саҳифаларнинг кўпи яхши қирқилмаган – варақлашга қийналасиз. Булар жузъий ва ўнглаш осон камчиликлар, албатта. Аммо бундай беназир, қомусий аҳамиятга эга тўплам бу каби қусурларсиз халққа етиб борса, дейман.Густоҳона мулоҳазаларим учун яна бир бор узр устоз. Мақсад фақат ислоҳ.Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!