Ассалому алайкум! Яқинда отамиздан айрилиб қолдик онам отам учун иддада ўтирибтилар. Онам шу саволларни сўраб беришимни илтимос қилдилар. 1. Онам иддада бўлган пайтлари эшикдан бегона эркак киши чақириб келса, уйда онамдан бошқа ҳечким бўлмаса онам жавоб қайтаришлари мумкинми? 2. Рўпарамиздаги янги келган қўшни бизнинг ҳовли кўринадиган даражада 2 қаватли уй қуриб уста ишлатяпти. У ердаги усталарга бизнинг ҳовли шундоқ кўриниб турибти, онам ўз уйимизда юрган пайтлари усталарга қарамасалар, лекин усталарнинг назари онамга тушиб қолса онамга гуноҳ бўлиб қолмайдими? Яъни онам ўз уйларида эркин юришлари мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Жавоб қайтаришлари мумкин.
2). Аёл киши ўз уйида бўлганида ҳам ўзига номаҳрамларнинг назари тушиб турганини била туриб сатрланмаса гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилганг савол-жавобни ўқинг:
https://savollar.islom.uz/s/27047