Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўз зиноси ҳақида

19:23 / 03.03.2022 | Mahorat | 2941

Ассалому алайкум! Буни менинг бир яқин дугонам сизлардан сўраб беришимни илтимос қилди. У бир неча йиллар аввал жуда иймонли намозни рўзани канда қилмайдиган ақлли қиз эди. Аммо у 17-18 ёшлари атрофида бир ёмон нарсаларни кўриб қолиб ундай нарсаларга қизиқиши ортган. Ҳафталар, ойлар йиллар ўтиб у уятсиз(эр хотин яқинлиги) видеоларни кўришдан ҳаттоки ҳозиргача ўзини тўхтата оламаётган экан. Яъни у шу йўл орқали ўзини қониқтирар экан. У турмушга чиқмаган ва 3-4 йилда ҳам турмушга чиқмайди. Унинг айтишича ҳозирда у нафсига жуда енгилиб қолган, намозда дангасалик қилиб ҳаттоки 5 маҳални ҳам ўқимай қўйган экан. У бир неча бор Аллоҳга вадалар бериб ўзига вадалар ҳам бериб кўрган 1-2 ой ўтгач яна кўрар экан. Кейин эса Аллоҳга тавба қилар экан. Шу ҳолатда у нима қилиши керак, қандайдир дуолар борми истиғформи нима қилишни билмаябди? Яна бир савол кўз зиноси чин дилдан тавба қилиб Аллоҳдан сўралса кечириладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ҳақиқий тавба қилган бандасининг ҳар қандай гуноҳини кечиради. Аммо Аллоҳ кечиради деб гуноҳда бардавом бўлиш истеҳзо шаклига ўтиб, иймонни хатарга солиб қўйиши мумкин. Бу ҳам иблиснинг йўли бўлиб, у орқали мўминларни иймондан айиради. Киши бирор гуноҳга дучор бўлдими дарҳол ундан тавба қилиши ва қайта қўл урмасликка қасд қилиши лозим. Агар нафси ғолиб келиб яна таркорласа яна тавбага шошилиши ва бу гуноҳнинг олдини олиш чораларини кўриши зарур. Кўз зиносига мубтало бўлганлар ҳам рўза тутсинлар, агар шунда ҳам нафларини жиловлай олмаса ота-оналарига вазиятни тушунтириб никоҳланишни тезлатсинлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat