Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хижобга киришдан олдинги муаммолар

17:52 / 04.06.2022 | Sevinch | 1231

Ассалому алайкум! Ин шаа Аллоҳ, хижобга кириш ниятим бор. Лекин бази масалалар мени қийнаяпти. Аввало ота онам рози бўлишлиги. Биласиз давлат ташкилотларида динга унчалик йўл қўйишмайди. Мен эса хақиқий шаръий хижобга кирмоқчиман. Эртага мен давлат ташкилотида ишласаму лек у ерда шаръий хижобга қўйишмаса мен қандай йўл тутишимни маслахат берасиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай вазиятда ҳам Аллоҳнинг буйруғига итоат қилинг. Шайтон сизни фақирлик билан қўрқитмоқчи бўлади, унга алданиб қолманг. Барча нарса Аллоҳнинг мулкидир. Истаганига беради. Унга итоатингизни изҳор қилсангиз бас. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қуръондаги энг катта умидбахш оят ушбу – «Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур»дир», деган эканлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat