Ассалому алайкум! Зоодмалл интернет дўконидан бўлиб тўлашга нарса харид қилишнинг шартларида ҳозир бироз ўзгариш киритилган экан.Яъни бирон нарса ҳарид қилсангизу аммо вақтида тўлай олмасангиз улар жарима солиш ҳуқуқига эга бўлар экан ва қўшимча тарзда яна жарима солишга мажбур ҳам эмас эканлар,шартномада.Операторлари билан гаплашсам деярли ҳеч кимга жарима солинмайди лекин бизнинг қора рўйхатга кирасиз ва сизга бошқа нарса сотмаймиз дейишди. Шундай шартлар асосида нарса ҳарид қилиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бундай шарт қўйиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!