Ассалому алайкум! Устозлар, хозирги ёзнинг иссик кунларида одамлар салқинланиш учун хар хил чоралар кўришаяпти. Саволим, уйда одамлар шарбат тайёрлаб уни сувни тагига қўйиб, сувни оқизиб қўйишади. Бу исрофми?
2). Ховлини салқинлатиш учун ичимлик сувини ерга сепиб оқизишади. Бундай қилса бўладими?
3). Хозирда кўпчилик ховлисига микроклимат ўрнатишаяпти. Бу хам исрофми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Исрофчаси исроф, керакликчаси исроф эмас. Меёрни билиш ва амал қилиш лозим. Валлоҳу аълам!