Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Калбаса пиширилган мойда бошқа овқат тайёрлаш

18:32 / 08.03.2022 | Ya'qub | 1207

Ассалому алайкум! Мен колбаса, сосиска ва шунга ўхшаш нарсалар гарчи ҳалол деб ёзилган бўлса ҳам емайман. Уларни ҳаром дейишга ҳаққим йўқ, шунчаки негадир барибир ичимда шубҳа ётади. Лекин мен яшайдиган жойда болалар колбаса ейишади. Ҳалол деб ёзилганини. Баъзида аҳамият бермасдан бошқа хилини ҳам олишайверади. Улар мойда қовуриб ейишади. Менинг саволим ўша колбаса пиширилган мойда бошқа таом тайёрлаб есам бўладими? Ҳар доим ҳам у мойни бошқа идишга олиб, бошқа мой солишга имкон бўлмайди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалоллигини аниқ билмасангиз, шубҳалансангиз бошқа ёғни ишлатинг. 

عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله  صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائي

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ ҳотиржамлик, кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман". 
Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat