Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен ишлашим жоизми

23:10 / 18.05.2023 | Mullojon | 463

Ассалому алайкум! Мен ишлаёткан жойда бургер таёрлашда котлет бор. Шу нимадан таёр бўлганини билмийман, каропкасида сигирдан деб ёзишган, лекин ишониш қийин ва яна иш берувчимизни бошқа дўконида ход-док сотилади сосискаси чўчқадан тайёрланган экан. Мен ишлашим жоизми ва топаёткан пулум халолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қалбингизда бу борада шубҳалар пайдо бўлган бўлса, бошқа ишга ўтганингиз афзал.

عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْحَلَالَ بَيِّنٌ، وَإِنَّ الْحَرَامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ، أَلَا وَإِنَّ لِكُلِّ مَلِكٍ حِمًى، أَلَا وَإِنَّ حِمَى اللهِ مَحَارِمُهُ، أَلَا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ أَلَا وَهِيَ الْقَلْبُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап. 
Огоҳ бўлинглар! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир. 
Огоҳ бўлинглар! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилганларидир. 
Огоҳ бўлинглар! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. 
Огоҳ бўлинглар! Ўша қалбдир».
Бешовлари ривоят қилишган.
Уламоларимиз айтишадики: «Бу ҳадис Исломга мадор бўлган учта ҳадиснинг биридир, шунинг учун бу ҳадисни Исломнинг учдан бири, десак бўлади», деганлар.
Улар: «Бу ҳадисдан бошқа қолган икки ҳадис: «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир», деб бошланувчи ва «Ўзига ярашмаган нарсани тарк қилиш киши Исломининг гўзаллигидандир», деган ҳадисдир», деганлар.
Имом Абу Довуд: «Ушбу уч ҳадисга «Сизлардан бирингиз то ўзи яхши кўрган нарсани ўзгаларга ҳам раво кўрмагунича комил мўмин бўлмайди», деган ҳадис ҳам қўшилади», деганлар.
Бу ҳадиси шарифнинг улуғлиги шундаки, унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ейиш, ичиш, кийиш, никоҳ ва бошқа ҳамма соҳалардаги нарсаларнинг ҳалол бўлиши қоидасини баён қилиб берганлар.
Шунингдек, у зот ушбу ҳадисда ҳаром нарсаларни ҳам баён қилиб, умматларини ҳалолга уриниш, ҳаромдан ҳазар қилишга чақирадилар. Шу билан бирга, ҳалол билан ҳаромнинг ўртасида шубҳали нарсалар борлигини, ким дини ва обрўсини пок сақламоқчи бўлса, шубҳали нарсалардан эҳтиёт бўлиши зарурлигини таъкидлайдилар. Шубҳали нарсаларга яқинлашиш худди подшоҳ ўзи учун хос қилган қўриқхона ёнида ҳайвон боқишдек хатарли иш эканини баён қиладилар.
 Ҳадиси шарифнинг сўнгида эса бу жабҳада энг муҳим масала қалб масаласи эканини, қалб ҳалол-ҳаромда солиҳ бўлиши лозимлигини тушунтирадилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat