Ассалому алайкум! Мен 5 ёки 6-синфда ўқир эдим. У вақтда рибо нима эканлигини билмас эдим. Бир куни дўстим мендан 200 сўм қарз сўради, мен унга 200 сўм бердим, лекин менга 400 сўм қайтарасан дедим. Келишдик. Кейин у менга 300 сўм қилиб қайтарди. Хозир ўйласам мен 100 сўм рибо олган эканман. Бу воқеага 10 йилдан ошган. Мен нима қилсам, бу рибодан халос бўламан? 1. 100 сўм пулни ўзини қайтаришим керакми(лекин 100 сўм деярли қадрсизланиб кеттику). 2. Дўстим агар мен ўша 100 сўмга розиман деса ҳам рибо мендан соқит бўладими? 3. Ҳозирда 100 сўм қадрсизланганини инобатга олиб, мен ўзим рози бўлиб 5000 сўм берсам, рибодан қутуламанми? 4. Рибодан топилган пулни эгасига қайтаришда, айнан ўша рибо қилган ишини эслатиб қайтариш керакми ёки сиздан қарзим бор эди, менда ҳаққингиз қолиб кетган деб пулини қайтарса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Рибодан топилган пулни ўз эгасига қайтаришда уни айнан қандай пул эканини айтиш шарт эмас. Ўша 100 сўмнинг ўзини қайтаринг. Валлоҳу аълам!