Ассалому алайкум! Дўстим бир бизнес бошламоқчи бўлди. Аммо ўзининг маблағи бироз етмади. Шунда мен билан шерикчиликда иш бошлади. Ишни бошлаш учун умумий маблағнинг учдан бир қисми меники, қолган учдан икки қисми дўстимники. Ишдаги барча вазифаларни дўстим ўзи бажаради. Келишувимизга кўра мен умуман ишламайман, ёрдам ҳам бермайман. Барча харажатлардан кейинги соф фойданинг учдан бири меники, учдан икки қисми дўстимники. Икковимиз ҳам рози ҳолатда шунақа келишув тузганмиз. Соф фойдани бўлишишдаги келишувимиз шариатга мувофиқми? Ёки келишувимиз асли ботил бўлиб, мен ишламаганим сабабли менинг соф фойдадан оладиган улушимнинг ярмини ( умумий фойданинг 6 дан 1 қисми) ҳам дўстимга беришим шариатга мувофиқ бўладими? Амалдаги келишувимиз ботилми?
– Ва алайкум ассалом! Келишувингиз тўғри бўлган. Валлоҳу аълам!