Ассалому алайкум! Мен 100$ майдаладим 1135000 бўлди. Шу пулни 35000 сўмини ўзи берди 1100000 сўмини шеригидан олиб берди "мен сенга кейин бераман" деб. Саррофликда қўлма қўл алиштириш керак экан пулни. Мен пул майдалаган холатим дурустми? Пулни ишлатмай турибман. Нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! То пулингизни тўлиқ олгунингизча ундан ажралмай, ёнида юрган бўлсангиз саррофлик дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!