Ассалому алайкум! Онам Туркияга опалари билан учрашгани кетишни ният қилганлар. Шу сафар давомида холамлар уларни «кичик хаж» амали қилишга борамиз, яни туркияда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни оёқ излари туширилган жой бор, ана шу ерда бориб ибодат қилинса кичик хаж амали хисобланади деб айтибтилар. Мен бу фикрни тўғри деб билмадим. Ва бу амал хақида хеч эшитмагандим. Бу иш бўлмаган гап, уйда қилинган ибодат аёл киши учун энг алоси ва кичик хаж деган нарса йўқ, у Туркиядаги гаплар фақат одамларни чалғитиш учун демохчи бўлдимку, лекин сиз илм ахлидан сўраб, ойдинлик киритиб, сиздан келган жавобни уларга кўрсатиш учун ёздим. Бирон бир ширк амал қилиб қўйишларидан хавотирдаман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри ўйлар экансиз. Бундай гап динимизда йўқ. Буни динни яхши билмайдиганлар тўқиб чиқаришган. Валлоҳу аълам!