Ассалому алайкум! 1). Эр хотин ўзаро телеграмда жанжаллашиб қолдик. Аёлим сиз менга меҳр бермайсиз, у-бу нарсалар олиб келмайсиз деб айтди. Мен: меҳр деганда сен фақат у-бу нарса кўтариб келишни тушунар экансан, бошқа нарсаларни кўрмас экансан дедим. Аёлим шу гапни илова қилиб: қўйсангизчи энди деди (яъни шу гапларни қўйсангизчи деди) Мен: қўйдим дедим (Сўкиш маносида бир нарсамни қўйдим дегандек. талоқ маносида ёки жавобини бериш мносида эмас) ва шу заҳоти у ўқимасдан ўчириб ташладим. шу вазиятда талоқ тушадими. 2) Талоқ ниятга боғлиқлигини биламан. Аммо ичимдан ёмон ҳаёллар кетмаяпти. Яъни аёлим билан орамизга талоқ тушиб қолди, энди нима бўлади, энди зино қилиб қўймаяпманми, туғиладиган фарзандларим зино билан туғиладими деган ёмон ҳаёллар мени қийнамоқда. Гарчи талоқ ниятида айтмаган бўлсам ҳам. Нима қилай нима маслаҳат берасизлар. Аёлимни ҳар кўрганимда шу ҳаёллар келаверади. Ичимда никоҳ ўқитиб олишинг керак деган овозлар келаверади. Аёлимнинг бундан ҳабарим йўқ. Ҳозир ярашиб олганмиз. Шундай шубҳалар ичидаман. Ниятим талоқ бўлмаганини биламан. Аммо ичимдан талоқ тушиб қолган бўлсачи деган фикрлар овозлар чиқмоқда. Илтимос маслаҳат беринг. 3). Мен шубҳа йўқолиши учун никоҳ ўқитиб юборишим керакми. 4) Қўйдим деганда талоқ тушса никоҳ қандай қайта ўқилади. Қоидалари қандай бўлади. Икки томондан валийлар бўлиши шартми. Икки гувоҳ келин куёвни таниши шартми. 5) Ҳозирда ўзи ҳар хил ёмон ҳаёлларга бериладиган бўлиб қолдим. Намоз ўқиш учун таҳорат қилсам. Таоратдан сўнг ичимда таҳоратинг мустаҳкам бўлмади. Энди намозинг қабул бўлмайди деган ичимдан овозлар эшитилади. Ва яна қайта қайта таҳорат қиладиган пайтларим ҳам бўлди. Сувни исроф қилиб қўймаяпманми деб қўрқаман. Намоз ўқиётганимда намозни айрим жойларини нотўгри қилмоқдасан энди намозинг қабул бўлмайди деган овозлар келади. Ва яна шунга ўхшаган ҳолатларда тижоратда, кўчада юрганимда шундай бўлади. Нима қилсам бўлади.
– Ва алайкум ассалом! 1-2-3). Хотинингиз ўша гапи билан талоқ сўрамаган бўлса ва сиз ўша гапдан талоқни ният қилмаган бўлсангиз талоқ тушмаган.
4). Оддий никоҳдан фарқи йўқ. Валийлар керак эмас. Гувоҳлар эр ва хотиннинг кимлигини билиб олса ва сўзларини эшитса кифоя.
5). Васвасага берилманг. Ундан қутулишнинг ягона йўли ундан юз ўгиришдир. Валлоҳу аълам!