Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳи кабира

22:52 / 08.03.2022 | Abdumajidovna Nurziyo | 1715

Ассалому алайкум! Мен 16, 17 ёшлигимда бувим фолбинга олиб борган. Хозир имом Ғазоллийнинг "Мукошафатул Қулуб", шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Тафсири Ҳилол" китобларини ўқиб қанчалик катта гуноҳ қилганимни тушуниб етдим ва тавба намозини ўқидим, кўплаб истиғфор айтябман, Қуръони Карим ўқиябман. Устоз жудаям қўрқиб кетябман. Аллоҳ гуноҳим сабаб менга назар солмасачи деб. Устоз Аллоҳ мени мағфират қилиши учун яна нималар қилай? 2. Устоз бир қавм ичида фосиқ гуноҳкорлар бўлса ўша қавмни дуоси қабул бўлмас экан. Агар оилада шунақа инсон бўлсачи? Ўша оиладагиларни ҳам дуоси қабул бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Истиғфор айтишда давомий бўлинг. Насуҳ тавба қилган банданинг гуноҳлари албатта афв қилинади.

فَمَن تَابَ مِن بَعْدِ ظُلْمِهِ وَأَصْلَحَ فَإِنَّ اللّهَ يَتُوبُ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝

«Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир». («Моида» сураси, 39-оят).

2).  Қўлларидан келганича яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришсин. Дуоларига тўсиқ бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat