Ассалому алайкум! Бир танишим таксичилик қилади. Асосий питаги Аеропорт олдида. Мехмон олса мехмонхонамизга жойлаштиришга харакат килади. Келиш олдидан менга қўнғироқ қилиб фалон сумма айтасан, хона нархини қимматроқ дейсан дейди. Лекин мехмон буни билмайди. Мехмонхона нархи шунча деб ўйлайди. Қиши бошига камида 50.000дан ўз улушини олади. Шариатда шу қилаётган иш тўғрими? Бу ерда мен хам айбдор бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Бу ёлғондан бировни молини олиш ҳисобланади. Бундай қилманглар. Меҳмонхонага олиб келган йўл кирасини олсин. Валлоҳу аълам!