Ассалому алайкум! Россияда мухожирликдаман квартира снимать қилиб яшайман хонада бир кишилик жой бор эди шунга интернетга одам оламиз деб эълон қўйдим бир киши келди хонани кўриб яшашга рози бўлди ва залок сифатида 1000₽ берди ва 2-3 кунда кучиб келишини айтди. Шунда мен келган қўнғироқларга рад жавобини бердим ва эълон беришни тўхтатдим. Мана бугун 3-кун келиб муаммолари борлигини ва хонани банд қилолмаслигини айтиб пулни қайташимни сўради. Мен пулни бермадим ва рад жавобини бердим. Шариат бунга нима дейди?
– Ва алайкум ассалом! 3 кунлик ижара ҳақини ушлаб қолиб қолганини қайтаришингиз шарт. Валлоҳу аълам!