Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг ҳаққи

20:12 / 08.03.2022 | Зулхумор | 1019

Ассалому алайкум! Бир неча йил олдин таҳминан 3 грамча келадиган тилла занжир топиб олганман кейин ўша занжирни мен бир қанча вақт сақладим. Бир танишим тилла занжир топиб олганимни билар эди, мендан ўша тилла занжирни сўради мен ҳам бериб юбордим. У инсон ҳам бошқа бир инсонга қилган яхшилиги эвазига миннаддорчилик сифатида ҳадия қилди. Ўзининг қўлида маблағи йўқ бўлгани учун мендан, меники бўлмаган занжирни сўради мен ҳам бериб юбордим. Шу тилла занжирни ҳақиқий эгасини олдида мен қарздорманми? Эгаси ким эканлигини билмайман ҳам.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри ишни қилгансиз. Унинг шаръий ҳукми қуйидагича бўлади:
Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Юзга юз ҳаракат қилиб қидирса шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat