Ассалому алайкум! Таркибида спирт бўлган атирни сепиш мумкин дейилган, мен ҳам шу фикирдаман лекин ёутубе саҳифасида бир канал эгасими ёки админими Шайх ҳазратларига берилган саволларга жавобини ўқиб таркибида спирт бўлган атирларнинг ҳаммаси нажас ҳисобланади ва сепиш жоиз эмас, таркибида оз бўладими ёки сув ва бўшқа моддалар аралашган бўлса ҳам деб ўқиб берияпти канал эгаси , канал эгасининг гаплари ёлғонми?
– Ва алайкум ассалом! Бу шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга очиқ-ойдин туҳмат. Ўша ишни қилаётганлар Аллоҳдан қўрқишсин. Валлоҳу аълам!