Ассалому алайкум! Мен касб ўргатадиган пуллик ўқув марказда ўқийман. Курс сўнгида энг яхши талабаларга қимматбаҳо совғалар беришмоқчи. Катта эҳтимол билан совғалар ўқувчилар тўлаган умумий пул суммасидан олинади. Бу иш қиморга ўхшаб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Марказ раҳбарлари мукофотни ўз шахсий маблағларидан беришсин. Валлоҳу аълам!