Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандли диабетдан вафот этиш

15:52 / 13.03.2022 | Timur Odilov | 997

Ассалому алайкум! Қайнотам қандли диабети бор эди вафот этишидан олдин соғлом эди (касал бўлиб ётиб қолмаган эди) сахар ишга кетаётган пайтда инсулт бўлиб вафот этди. Энди фарзандлари 3 қиз 1 ўғил. (Ўғил 8 ёшда) вафот этганидан сўнг 3 кун аза, кейин марака қилиш лозимлигини айтишди. Юқоридаги маросимларни биз(қуда тараф, амаки тоғалари) томонидан хамма харажатларини ўз бўйнимизга олган ҳолда бажардик. Маросимдан сўнг бу қилган амалларимиз нотўғрилигини бу мархумнинг уйида хеч қандай маросим бўлиши лозим эмаслигини билдиришди. Сабаби у уйда вояга етмаган етим бола борлигини айтишди. Саволимни қисқача мазмуни шундан иборатки 1. Шундай ҳолат кимдадур бўлса ўша уйда хақиқаттан хам маросим бўлмайдими? Маросимни қариндошлари қилиб берса (мархумни оиласини сарф харажатга аралаштирмасдан ҳатто ишлатган газ свет сувини тўлаб) қилса бўладими? 2. Агар юқоридаги тартибта ҳам мумкин бўлмаса мани ҳолатимда яъни маросимлар қилиб бўлинган ҳолатда гунохкор бўлган бўлсак гунохимизни ювиш учун нима қилишимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сизлар ўз маблағингизга қилган бўлсангиз зарар қилмайди.

2). Марҳумнинг меросхўрларидан розилик олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat