Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир яқин танишим Москвада курьер бўлиб ишлайди. Асосан аёллар салонига лабни шишириш ва шунга ўхшаш препаратларни буюртмачиларга элтиб беради ва бунга яхши хақ олади. Шу йўл билан топилган пул ҳалол бўладими?
Ва алайкум ассалом! Ҳалол нарсани ташиса ҳалол бўлади, олиб борган нарсаси ҳаром бўлса, ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!