Ассалому алайкум! Телеграмда тақинчоқ, тиллақош кабиларни қўлда ясаб сотаман, телеграмда группам бор, кўпроқ одам йиғиш учун, одамларни активлаштириш учун аксиялар ўтказилади ҳамма гуруҳларда. Мен ўтказмоқчи бўлганим: совға қўйилади қанақадир тақинчоқдан 10та, 100та одам қўшган киши совғани олади, 10та совға тугагач аксия ҳам тугайди, яъни одам қўшган барча киши совға олади. Шунда гуруҳимга камида 1000та одам қўшилади. Саволим, шу ишим жоизми? Бу қиморга кириб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бир тийиндан бўлса ҳам пул тикилиб кимгадир совға бериладиган бўлса ҳам қимор бўлади. Валлоҳу аълам!