Ассалому алайкум! Мен дадам билан дўконимизда ишлеман. Мени катта орзуйим дадамни ҳаж сафарига юбориш. Бу йил шу ниятимни ўзимга мақсад қилиб олдим. Дадамга совға тариқасида ошкор қилмоқчиман. Ҳаж сафари учун пулни дўконда ҳар ҳил миқдорда олиб йиғмоқчидим, дадамга билдирмай. Шу ишим жоизми? Дўконда фақат мен тураман дадам юк олиб кеберади. Дадамга индамай дўконди пулидан йиғиб дадамни ҳаж сафарига юборсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Агар отангизнинг пулини билдирмай олиб қўйиб, сўнг ўзига ҳадя қилиб бермоқчи бўлсангиз бу асло мумкин эмас. Ўзингизнинг маблағингиз бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!