Ассалому алайкум! Бир саволим бор аммо ҳижолатли. Бу учун узур сўрайман, аммо айтишга мажбурман. Талабаман баъзида чарчаб ва баъзида эринчоқлик сабаб намозларимни тўлиқ адо этолмаяпман. Ўқиган вақтларимда ҳам жуда кўп чалғиб кетаман, баъзида қайси ҳолатда эканлигимни ҳам унутиб қўяман. Анча вақтдан бери (аниқ сабабини билмайман) атрофимдаги деярли барча нарсага қизиқишим ўта паст даражада ёки бутунлай йўқолган. Баъзида ўғил бола бўлсам ҳам, ўз ўзимдан кўнглим тўлиб кетиб кўзим ёшланади. Энди эса деярли 1ҳафтадан бери жудаям ноҳуш ҳид (доимо покланиб юраман) мени тарк қилмаяпти. Шу ҳид сабаб янада кўпроқ эзиладиган ва атрофимдагилардан узоқлашадиган бўлиб қолганман. Баъзида "бу гуноҳларимнинг асорати, Аллоҳ мени жазолади, бефарқлигим сабаби ҳам жазоланганим" деб ўйлаб қоламан. Саволим шуки, менга йўл кўрсатинг. Тўлиқ ибодат қилишни истайман, бефарқликдан паноҳ топиш ҳам. Ва ноҳуш ҳид борасидаги фикрларим тўғрими? Энди мен нима қилай? Қалбим қотиб қолганми?
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри фикрлабсиз. Ўша ҳид сабабини аниқлаб, уни бартараф қилинг. Ибодат ва дуоларни мукаммал қилиш билан бирга сабабларни ҳам маҳкам тутинг. Шижоатли ва серғайрат бўлинг. Вақтингизни манфаатли ишлар билан тўлдиринг. Дунёингиз учун ҳам, охиратингиз учун ҳам бефойда бўлган ишларни тарк қилинг. Валлоҳу аълам!