Ассалому алайкум! Дўстларимиз билан тўйларда тўёна қиламиз бунда биз гўшт нархига келишганмиз яқинда бизга буни харом дейишди лекин Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуфнинг "қарз ва унга боғлиқ масалалар" китобида узоқ муддатли қарзга гўшт нархига келиши тўғри дейилган бу ҳадис билан хам исботланган. Динимиз адолатли дин бўлса бугун оиламиз учун 5кг гўшт олмай кимгадур ёрдам қилсанг орадан 7-8 йил ўтиб айнан шу пулга 1 кг хам гўшт бермаса бунда адолат қани. Ёки дўст, яқинларга ёрдам қилмаслик керакми шу масалада бошим қотиб қолди.
– Ва алайкум ассалом! Сиз масалани тушунмабсиз. Ҳазрат узоқ вақт қарзини тўламаган кишига нисбатан айтганлар. Валлоҳу аълам!