Аввало бундай ҳолат сиздан бошқаларда ҳам бўлишини билиб қўйинг. Ҳозирги замондан руҳий тарбия устозлари йўқ даражада бўлиб қолгани шу ҳолатга олиб келган. Сиз "Руҳий тарбия" китобидан фойдалансангиз, тавбадан бошқа кўпгина нарсаларни билиб, амал қиласиз. Иймонни мустаҳкам қилиш, ноумид бўлмаслик керак. Банда тавба қилишда бардавом бўлса, Аллоҳ мағфират қилади.