саволларимизга сиздан қониқарли жавоблар олаябман, Аллоҳ рози бўлсин ишқилиб! саволим ноурин булса сиздан минг бор узр, ватандан узоқда оилам бн яшайман, ҳозирги кунларда руҳий жуда қаттиқ стрессдаман, сизни руҳий тарбия деган китобларизни олиб уқишга узоқдалигим ун иложим юқ, айнипайтда бу сиқилишу стресслардан, ҳафа қилган инсонларни унутишдан қандай қилиб узимни бошқарай? номозларимда сабрсиз бб қолганман, мени дунёвий ҳавас купроқ узига тортаябдимикана, ёнимизда мачит бор, аёл бошим бн имомгами ёки кимгадир узимни уқитворсам уят булмайдими? ёки қандай юл тутай? минг бор узр саволим ун олдиндан.