Ассалому алайкум! Бир биродаримиз 15йил махбус бўлиб чиқди. Хибсда ибодатлари чала бўлгани, базида ишоралар орқали бўлгани, базида умуман намоз ўқишлик имкони бўлмагани рўза ибодатлари хам шу тарзда бўлганини айтиб, у ердан жигар цероз кассалиги билан чиқибди. Саволлари 1-у жойда қолдирилган намоз рўзаларини хукми нима бўлади? 2. Хозирда рўза тутолмаяпти экан кассалиги сабаб рамазон яқинлашяпти фидя берадими ёки яхши бўлса тутуб берадими?
– Ва алайкум ассалом! Қолдирган намозларининг қазосини ўқийди. Касаллик туфайли рўза тутишга қодир бўлмаса ва унинг қачондир рўзага қодир бўлиши умид қилинмаса рамазон рўзаси учун фидя бериши жоиз. Аммо қачондир соғайиб рўзага қодир бўлиб қолса ўткан рўзаларининг қазосини тутиб беради, гарчи фидясини адо қилган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!
Бу ҳақида қуйидаги линкдаги мақолани ўқиб тўлиқ малумот олсин: https://fiqh.uz/maqola/692