Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғим билан ўз хохишим билан ишхонасига бориб талоқ талаб қилдим. Чунки телефон орқали хам уйидан хам топа олмаётгандим. Ёнимда жияним бор эди турмуш ўртоғим бош тортгач унга қаттиқ гапрдим берасан талоқ деб, мен хам ёмонлигини тасдиқлайдиган аудиони (яни менга оиласи билан қилган ёмонликларини ёзиб олгандим) ишхонасига тарқатаман деб қўрқиттим. У қўрқиб кетиб охири 3 талоқ 5 талоқ 10 талоқ деб айтиб юборди. Хозир идда хам тугаган. Лекин турмуш ўртоғим қариндошларимизни хаммани ёнига бориб яраштириб қўйишлигисини сўраябди, талоқни мажбурлаб олишди деб юрибди. Мени хам тинч қўймаёпти. Бошқатан талоқ олишим керакми, ўтмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Мажбурланганда қўйилган талоқ ҳам тушади. Сизга уч талоқ тушган. Бирга яшашларингизга йўл йўқ. Валлоҳу аълам!