Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай тартибда мусобақа халолми

13:53 / 20.03.2022 | Shaxzod | 745

Ассалому алайкум! Биз ўзаро мусобалашиб турамиз. Мусобақалар хомийлар томонидан ўтказилиб қатнашувчилар пул тикишмайди, хомийлар қатнашишса хам натижалари хисобга олинмайди. Энди бу йилдан биз азо бўлган жамоа хар бир иштирокчидан жамоага азолик бадали учун малум миқдорда пул йиғиб жамоа учун кубок сотиб олишмоқчи ва ушбу кубок йил якунида энг яхши натижа қайт этган иштирокчига берилиб кейинги йил кимдур ғолиб бўлса ўша иштирокчига топширмоқчи шу тарзда хар йили ким ютса вақтинчалик топширилмоқчи. Ушбу кубок хеч кимнинг мулки бўлиб қолмайди. Жамоанинг кубоки бўлиб қолади. Шу тарзда иш тутишлик шариатга мувофиқми қимор бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша буюмдан ғолиб учун бирор моддий манфаат бўлмаса ва мулкига кирмаса, жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat