Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мавлуд

14:03 / 20.03.2022 | Sayyidabror | 1168

Ассалому алайкум! Устозлар сизлардан ва барчамиздан Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло рози бўлсин. Саволим шундан иборатки. Мавлуд хақида. Бир қариндошим ёши катта яқиндан бери намоз ўқишни ҳамда илмга бўлган муҳаббати ортишини кўрмоқдамиз Аллоҳ бардавом қилсин илоҳим. Шу бир маросимда мавлуд хақида маҳалла қориси маъруза қилятган эди тўсатдан ҳуддики мот қилиш мақсадида. Қори ака мавлуд ўзи динда йўқ эканку яъни сун ат амал бўлмаса фарз ёки вожиб амал бўлмаса энди нимага мавлуд ўқишимиз керак деб қолганди ваҳоланки маҳалла қориси жавоб бераолмади илми камлиги сабаблик. Кўп масалаларда ҳам тортишиб туради бошқа домлалар билан шунга мен уни яқин инсони сифатида нима деб қўйишим мумкин кўп тортишмасликлари учун. Бекордан одамга ёмон кўриниб қолябди шунга йўл йўриқ кўрсатиб берселар. Ҳамда шу мавлуд қанде амал эканлигини ҳам тўлиқроқ баён қилиб берселар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бирор оят ва ҳадисда “фалон қасидани ўқисин” деган буйруқ йўқ. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириш иймоннинг шартларидан бири. Нажот топиш учун у зотни танишимиз керак ва суннат ларини ўрганиб уларга амал қилишмиз керак. Қайси бир мажлисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таништирилса, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларининг таълими берилса, ўша мажлисни тузиш жоиз. Қатнашиш ҳам жоиз.

Мавлуд ҳақидаги хилоф 

Мавлуд маросими кўпгина ихтилофларга сабаб бўлган ва бўлиб келаётган масалалардан бири ҳисобланади. Кўпчилик мусулмонлар мавлуд қилганлар ва қилиб келмоқдалар. Бир тоифа мавлудга қарши чиққан ва қарши чиқиб келмоқда.
Мавлудга қарши чиқадиганлар: бу иш бидъатдир, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳар бир бидъат залолатдир. Ҳар бир залолат дўзахдадир», деганлар, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг, саҳобаларнинг ва салафи солиҳларнинг даврида мавлуд деган нарса бўлмаган, Қуръонда ва Суннатда мавлуд қилиш ҳақида буйруқ йўқ, дейдилар.
Мавлуд тарафдорлари, дастлабки вақтларда мавлуд бўлмаган бўлса ҳам, қадимдан ҳамма мавлуд қилиб келган, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни эслаш, у зотга солавот айтиш ва ҳаётларини ўрганиш ёмон иш бўлармиди?!, дейишади.
Мавлудга қарши чиқадиганлар: мавлуд пайтида ширк ишлар юзага келади. Ҳар хил ношаръий амаллар қилинади. Шариатда йўқ ишни қилиш савоб эмас, гуноҳ бўлади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам «Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилган бўлса, у мардуддир», деганлар, дейдилар.
Мавлуд тарафдорлари: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эҳтиром қилиш, у зотнинг сийратларини ўрганиш ва ўргатиш ҳамда у зотга саловот айтиш шариатда йўқ дейиш мутлақо нотўғри гап. Қуръонда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловот айтишга амр бор. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам бу ишга ундаганлар. Катта уламолар бу ишни тўғри деганлар. Улар мавлудга қарши чиқадиганларча илмсиз эмаслар, дейишади.
Орадаги низо кучайиб бориб, бир-бирларини турли оғир айблар билан айблаш, устлардан ҳар хил ҳукмлар чиқаришгача етадилар. Гоҳида оғзаки тортишувлар етишмай қолиб, амалий ҳаракатларга киришиб кетилган ҳоллар ҳам бўлган. 

Мавлудга қарши гап намунаси 

Адолат юзасидан ва билиб қўйиш учун мавлудга қаршиларнинг гапидан намуна келтирсак, мақсадга мувофиқ бўлар деб ўйлайман.
Бунинг учун «Сўфийлик меъзонлари Қуръон ва Суннат ёғдусида» номли китобни олдик. Бу китобнинг 277-бетидан «Мавлудлар бидъати» деб номланган мавзу бошланган. Муаллиф аввал Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишнинг аҳамияти ҳақида гапирган, учта оятини далил қилган ва шарҳлаган ҳамда саҳобаларнинг бу борадаги ишларини мадҳ қилган. Сўфийлар бунга зид иш қилишларини айтган.
Кейин «Мавлудлар динга хилофдир» деб сарлавҳа қўйган ва бу бир неча жиҳатдан эканини таъкидлаган.
«Биринчи жиҳат:
«Мавлудлар яҳудийлар, насоролар ва бутпарастларнинг суннатидир. Улар буни рози қиладиган амал ҳисоблайдилар. Ҳолбуки, бу ишлар ширк, бутпарастлик ва бидъатдир. «Ахир, қилган ёмон амали ўзига зийнатлаб кўрсатилиб, уни гўзал деб билган одам...» (Фотир, 8-оят).
«Сен: «Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», дегин» (Каҳф, 103-104-оят).
Сўфийлар мазкур бидъатларда насоролар ва бошқаларга тақлид қиладилар ва ўшаларни рози қилишга уринадилар!».
Кейинроқ Жабартий деган одамнинг «Ажойибул осор» номли китобидан иқтибос келтиради:
«Мавлудлар ва жамиятлар иши бошланиб, франсаликлар одамларга бу ҳақда рухсат берди. Чунки улар бу ишларда шариатдан чиқиш, аёлларнинг тўпланиши, шаҳват ва лаҳвнинг ортидан эргашиш ва турли ҳаром ишларни кўрган эдилар. Шунинг учун мавлуд бошқа қайта тикланган ишлар қатори қайта тикланди».
Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, ўзингиздан олдин ўтганларнинг суннатига қаричма-қарич, аршинма-аршин эргашасиз. Ҳаттоки зобб-нинг уясига киришса, сиз ҳам кирасиз», деган ҳадисларини келтиради.
Мулоҳаза:
Ушбу сатрларни ўқиган одам мавлудни фақат жиноятчи ва шариатни оёқ ости қиладиган одамлар ўтказадилар, деган фикрга келади. Боз устига мавлудчилар кофир ва бутпарасларни рози қилиш учун фаолият кўрсатар экан, деган фикрга келади. Бу фикр эгасига қуйидаги саҳиҳ ҳадисни эслатамиз.
Икки саҳиҳда (Бухорий ва Муслимда) Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб яҳудийлар Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар ва:
«Бу нима?», дедилар.
«Бу – солиҳ кундир. Бу – Аллоҳ Бани Исроилни душманидан қутқарган кун. Ўшанда Мусо унинг рўзасини тутган, дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен, сизлардан кўра Мусога ҳақлироқман», дедилар ва унинг рўзасини тутдилар, тутишга амр қилдилар».
Шу билан бирга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ишларини нима деб баҳолаш мумкин, деб сўраймиз. Кейин «Бош-қаларга тақлид ва ношаръий ишлар қилмай мавлуд ўтказаётганларга нима гап айтилади, деб сўраймиз.
«Иккинчи жиҳат:
«Мавлудлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи васалламнинг суннатлари, саҳобалар ва дастлабки уч аср авлодининг йўли эмас. Бу мавлудлар мазкур асрлардан кейин тўртинчи асрда зиндиқ фотимийлар томонидан ва еттинчи асрда шомдаги Малик Музаффар томонидан бидъат ўлароқ ташкил қилинган».
Кейин аввалгига ўхшаш матн Али Маҳфуз деган одамдан нақл қилинади. Бу матн-да мавлудлар олтита: мавлудин-набий, мавлуди Али, мавлуди Фотима, мавлуди Ҳасан, мавлуди Ҳусайн ва мавлуди халифа эканлиги айтилади.
Мулоҳаза:
Бу бўлимда ҳам бизга умуман бегона гаплар айтилмоқда. Қачондир, кимдир ушбу айтилган нарсаларни қилган бўлиши мумкин. Аммо буни ҳаммага умумийлаштиришга кимнинг ҳақи бор?!
Учинчи жиҳат:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари мавлудларни билмаганлар. Уларнинг Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга муҳаббатлари кучли бўлишига қарамай Аллоҳга мавлуд орқали ибодатқилмаганлар!».
Кейин Шотибийнинг бидъат ҳақидаги таърифини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилган бўлса, у мардуддир», деган ҳадисларини келтиради ва шарҳ қилади.
Охир оқибат, хулоса қилиб қуйидаги гапларни айтади:
«Бас, сўфийларнинг мавлудлари нашавандларнинг дастурхонларидир. Зотан, наша ўсимлигини ўшалар кашф қилганлар. Бу мавлудлар баччавозлик, аёлларни овлаш йиғинларидир!».
Мулоҳаза:
Нашавандлик, баччавозлик ва хотинбозликсиз мавлудлар йўқми? Агар бор бўлса, ҳукми қандай бўлади?!

Нима қилмоқ керак?

Мавлуд ҳақидаги тортишувларни илм тарозисига солиб тортса бўладими? Инсоф билан таҳлил қилишнинг иложи борми? Бу масаланинг тарихини ва тафсилотини ўрганиш имкони борми? Ёки бу жанжал фақат жанжал бўлиб қолиши учун юзага чиқ-қанми?
Бунинг учун, менимча, олдин бидъат нималигини англаб етишимиз керак. Англаб етганда ҳам, ҳар ким ўзича эмас, катта уламоларнинг таърифлари ва кўрсатмалари асосида назар солмоғимиз лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat