Ассаламу алайкум! Мен талабаман, ўқишдан бўш вақтларимда бир бизнес билан шуғулланмоқчи эдим. Бизнес шартларини ўрганиб чиқдим ва эплай олишимга кўзим етти сабаби шу компанияда шу бизнес билан шуғулланиб қисқа вақт ичида яҳши натижага эришган кўпгина инсонларни кўрдим. Аммо бу бизнес ҳақида маълумоти кўп бўлмаган дўстларимга бу ҳақида айтганимда бу ишни эплай олишимга шубҳа билдиришяпти уларни гапини эшитиб ўйланиб қолдим (сабаби бизнес бошлашдан олдин озмунча сармоя киритиш керак). Бизнес ҳақида ўйласам шу ишни бошлайман деб қарор қиламан, дўстларимни гапини эсласам эса яна ўйланиб қоламан. Аллоҳдан тўғри йўлни кўрсаришини сўраб дуо қилябман. Аллоҳга таваккал қилиб шу ишни бошласаммикан ёки йўқ. Илтимос маслаҳат беринг. Компания номи "Белеэвер".
– Ва алайкум ассалом! Дорини таркибини билмаймиз. Аммо сотиш услуби тармоқли маркетинг бўлиб, Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!