- Мазкур китобларда заиф гаплар борлигини уламолар қадимдан таъкидлаб келганлар. Мен аввалги жавоблардан бирида бу ҳақда Ҳожи Халийфанинг «Кашфуз зунун» китобида иқтибос келтирган эдим. Заиф гапларни диний маълумоти бор соғлом фикрлайдиган кишилар дарҳол билиб оладилар. Шунинг учун бундай китоблардан эҳтиёт бўлингани афзал. Бир вақтлар яхши амалларга тарғиб қилиш учун заифни ишлатиш мумкин деган гапга амал қилинган. Мазкур китоблар ўша гапларга амал бор пайтда ёзилган.