Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илмда мусобақа қилиш

19:39 / 31 август | Islom | 172

Ассалому алайкум! Илм ўрганиш жараёнида ёки Қуръон каримни ёдлашда ёки бошқа диний таълим олиш мобайнида мусобақалашиш шаръан жоизми? Мени илмим рақибимникидан кам бўлмаслиги керак деган маънода ният билан мусобақалашса риё бўлмайдими? Саҳобалар шундай мусобақалар ўтказишканми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Мутоффифун" сурасида марҳамат қилади: 

 يُسْقَوْنَ مِن رَّحِيقٍ مَّخْتُومٍ۝ خِتَامُهُ مِسْكٌ وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ۝ 

25. Улар ниҳоятда пок, муҳрланган ичимликдан ичирилурлар.
26. Унинг охири мискдир. Ва мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар.
Аҳли жаннат роҳат-фароғатларининг олий нуқталаридан бири жаннат шаробини ичиш ила бўлади. Мазкур шароб «роҳийқ» – ўта пок, ҳеч нарса аралашмаган бўлади. Бу дунёда фужжорлар ичган ҳар турли ҳаром-ҳариш ва ифлос нарсалар аралашган бўлмайди. Жаннат шароби муҳрланган бўлади. Унинг муҳрини фақат ичадиган жаннатийнинг ўзигина очади. Бу дунёдаги фужжорларнинг шаробига ўхшаб, ичига турли нарсалар тушиб қолиши, бировлардан ортиб қолган бўлиши мумкин эмас. Бунинг устига,
«Унинг охири мискдир».
У ичиб, тугатилиши билан ҳамма ёқни миску анбар (мушку анбар) ҳиди тутиб кетади. Бу дунёдаги фожирлар хамрни ичиб, тугатганда ўта аччиқ таъм ва нохуш ҳид чиқишига асло ўхшамайди.
«Ва мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар».
Ҳа, охиратда жаннат деган жойда ана шундай ноз-неъматлар, роҳатлар мавжуд. Бандалар ўша нарсаларга эришиш учун мусобақа қилишлари лозим. Бунинг учун эса иймон келтириб, ибодат ва солиҳ амаллар қилиш керак.
Бу дунёда одамлар турли нарсаларда бир-биридан ўтиш учун мусобақа қилишади, кимўзарга уринишади. Аслида эса юқорида зикр қилинган олий мақомга эришиш учун мусобақа қилиш лозимдир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat