Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кабр ва кабристон хакида

00:00 / 13.11.2008 | eski savollar | 22564
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари. Хурматли Устоз мен Сиздан кабр ва кабристон хакида сурамокчи эдим!? Хурматли Устоз Ислом динида кабристонга мусулмон киши дафн этилгандан сунг, унинг кабрига тош куйиш мумкинми? Кабрнинг бош томонига тош куйиб, дафн этилган кишининг исм-шарифини, тугилган ва вафот этган йилларини, Куръон сураларни уйиб, ёзиб куйиш мумкинми? Кабрнинг атрофини тусик билан ураб куйиш мумкинми? Кабрнинг устидаги усимликларни тозалаш максадида юлиш мумкинми? Кабристонга дарахтлар экиш мумкинми? Экиш мумкин булса кандай дарахтларни экиш мумкин? Кабристондаги мевали дарахтларнинг мевасини ейиш мумкинми? Жавобларингиз учун олдиндан катта рахмат. Агар саволларим купайиб кетган булса, Сиздан узр сурайман. Аллохим Сиздан рози булсин. Омийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қабрнинг усти бир қарич миқдорида кўтарилади.Қабрнинг устини туянинг ўркачига ўхшатиб кўтарилади.Қабрни гипс билан суваш, устига бино қилиш, ёзув ёзиш, унинг ёнида ётиб қолиш, масжид қилиш, уни ўпиш, тавоф қилиш, унинг ёнида хушбўй нарса тутатиш, унинг тупроғидан шифо тилаш каби ишлар макруҳдир.Қабрнинг устига майда тошлар, бир дона каттароқ тош қўйиб белгиланса жоиз.Қабрнинг устига сув сепиш мандубдир. Ҳўл шохларни ва райҳон каби нарсаларни қабр устига қўйиш суннатдир. Қабр устида ўсиб турган майса ва ўсимликларни қуримасдан олдин олиш макруҳдир. Чунки ҳўл набототнинг тасбиҳидан маййитга фойда етиб туради.

Топ рейтинг www.uz Openstat