Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жойнамоздаги ошиқча битиклар

07:38 / 09.03.2015 | Sherzodbek Ilhomjonov | 2907

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен сиздан жойнамоз ҳақида сўрамоқчи эдим. Бир куни мен пешин намозини ўқиётиб, жойнамоздаги бир белгига кўзим тушиб қолди. Менинг жойнамозимда Каъбатиллоҳнинг расми бор эди ва унинг ўртасида хочга ўхшаган + белги турибди. Буни кўрдим-у, дарров намозни тўхтатиб жойнамозни йиғиштириб, бошқа ерда ўқидим. Мени қилган ишимни кўрган бир одам мени сўкиб берди. Мен унга хочни расмини кўрсатдим, лекин у “бу биддиаът ҳисобланади” деди. Шу гап тўғрими? Маслаҳат беринг. Жавоб учун олдиндан раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аслида, жойномозда ҳеч нарса бўлмагани афзал. Фикр қочмаслиги учун. Қолгани одамларнинг ўзларича айтган гаплари бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat