Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устоз ва шогирт

15:05 / 04.04.2022 | Nodirbek | 1010

Ассалому алайкум! Шогирт тушганимга 4 йил бўлди. 2 йил олдин устозим ўрнига мени қўйиб бошқа иш топиб ишларди мен ишлаётган жойдан эса кунлик тўпланган пулларни олиб менга ўз ҳаражатларим учун берарди. Мен шогиртман, ишлардим ҳозир эса бошқа мамлакатга ишга чиқдик. Бу жойда малум муддат бирга ишладик бошқа жойга кетмоқчи бўлди ва ўрнини берганлиги учун менга малум пул миқдорини қарз қилиб кетди. Тўладим, 3 ой ўтгач эса яна малум мидқорда пул сўради. Мен ўзим ишлаётганимни ва ота-онам дори учун қарз олганман дедим, беролмаслигмни айтдим. Унамади ўша пулни бердим бу ҳолатда мен нима қилай яна сўрасалар берайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар ўртангизда қандай келишув бўлганидан хабардор эмасмиз. У айнан нима эвазига сиздан пул талаб қилмоқда? Агар бирор иш жойи ёки ускунани сизга ижарага берган бўлса, ўз вақтида тўлашингиз лозим. Агар сизга таълим берган бўлса ёки бирор иш топиб берган бўлса ёки иш жойини сиз учун бўшатиб берган бўлса бу учун бир маротаба келишилган пулнигина берасиз холос. Ишингиздан доимий улуш олиб туриши учун асос йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat