Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мошина электрикининг ёлғони

16:15 / 04.12.2018 | Nurken | 1711
Ассалому алайкум! Устозлар, бир дўстим мошина электрик. У сотиладиган мошиналарни юрган километрини орқага қайтариш билан шуғиланиб туради. Уни ҳукми қанақа?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Айни дўстингиз каби инсонлар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар: 

فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ مِنَّا مَنْ غَشَّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ 

«Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар».
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Савдо молида айб бўлса, уни харидорга айтиш ёки кўрсатиш лозимдир. Савдодаги алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонлик доирасидан чиқади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мендан эмас» деганлари «Менинг динимда эмас», деганларидир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat