Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хижоб ўраш

14:15 / 04.04.2022 | Nasiba | 1276

Ассалому алайкум! Мен 5 махал намоз ўқийман. Хижоб ўрамоқчи эдим эрим рухсат бермаяпти, агар хижоб ўрасанг хижоб ўрамайдиганини топман дейди. Шу сабаб рўмол ўраб юрибман. Саволим шуки хижоб ўрамай юрганим мен гунохга ботаманми ёки ўратмагани учун эрим гунохга ботадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Авратни беркитишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat