Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилавий масала

00:00 / 21.02.2013 | eski savollar | 2359
Устоз, бу сафар мен оилавий муаммо туфайли сизга мурожаат қилишга мажбур бöлдим. Уйланганимга 1,5 йил бöлди, аёлим бошида öзини яхши томонларини кöрсатиб кöнглимни анча хотиржамлик эгаллаганди, хозир ҳам яхwи томонлари йöқмас алҳамдулиллаҳ, ибодатини вақтида қилади, илми бор оз бöлса ҳам. Муаммо шундаки, уни менга итоатлилиги йöқ бöлиб кетяпти. Иш буюрсам гап қайтаради, рöзğор тутиши пала партиш, ба'зи бир нарсаларга э'тибор қилмай қойган, масалан сувни бетини ёпмабсан десам, "ичида чöмич бору" деб баҳона қилади. Идишларни чала ювиши, ховли супурилмаганини кöрсам кайфиятим тушиб уни койиб бераман, у бöлса йиğлагани йиğлаган. Арзимаган гапга йиğлашини кöрсам баттар асабим бузилади, турмуш қурганимиздан буён у ерим оğрияпти бу ерим оğрияпти деб, касалхонада 3-4 ойда даволаниб туради. Билмадим балки ростдан ҳам оğриётгандир буни Аллоҳ билади, лекин менга уни öзини тутиши сира ёқмаяпти. Мен öзимга келсак, оиламни кöпроқ сафарга чиқиб, меҳнат қилиб боқаман, тöğри ба'зида етишмовчиликлар бöлиб туради, лекин бу дегани эрга итоат қилмаса бöлаверади деганимасу, сабр қил деган сöзлар менга тушимга ҳам кириб чиқади. Устоз, нима қилай, бошим жудаям қотган, Аллоҳнинг марҳамати ила битта öğиллик бöлдик, мен албатта яхwи томонини хохлардим, аёлим бугун койисам яхwи бöлиб қоладида эртасига унутади, илтимос маслаҳат беринг, сизни öз ташвишларим билан ноқулай аҳволга қöйганим учун узр, жавобингиз аёлимга қарата маслаҳат тарзида берилса яхwи бöларди, öзига öқиб берардим.Ҳаммаси учун раҳмат. Ассаламу алекум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр қилинг. Аста секин яхши бўлиб кетади. Бошқаларда ҳам бу гап бор. Ҳама бирданига яхши бўлиб кетмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat